Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРҒИЗИCТОННИНГ НОРИН ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗДАГИ САНОАТ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗДИ

×

 2023-03-03 19:52:51    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келган Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори Алтынбек Эргешов бошчилигидаги делегация аъзолари тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида вилоятдаги бир қатор саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдилар.

Фарғона шаҳрида жойлашган мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бири – “Fergana global textile” МЧЖнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, рақамли технологиялар ва илмий лабораториялари фаолияти билан танишган меҳмонлар корхона яқин истиқболда жаҳон бозорида ўз брендини яратишига юксак ишонч билдирдилар.

Шундан сўнг Норин вилояти делегацияси учун Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан намунали кўргазма ташкил этилиб, унда табиий ва экологик тоза хомашёлардан тайёрланаётган ва экспортга чиқарилаётган кенг ассортиментдаги маҳсулотлар намойиш этилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров делегация аъзоларини ҳар бир тадбиркор кўргазмаси билан батафсил таништирди. Ўз навбатида вилоят тадбиркорлари меҳмонларга ўз корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар афзалликларини таърифлаб, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтишди. Кўргазма қардош халқ вакилларида катта таассурот қолдирди.

Шу куни делегация аъзолари Қувасой шаҳридаги миллий қорабайир наслли отларни кўпайтириш ва боқиш учун мўлжалланган “Водий тулпорлари” мажмуасида  нафақат миллий, балки ҳалқаро мусобақаларни ҳам қабул қила олиш учун яратилган замонавий мажмуа билан танишдилар.

Қувасой шаҳрида яқинда иш бошлаган “Art soft ceramics” корхонасида айни пайтда 350 нафар ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда. Маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлгани боис маҳсулотлар нархи хорижникидан анча арзон. “Кварц” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишув жараёнида жаҳон бозорида рақобатбардош шиша ва ойна ишлаб чиқариш жараёни хусусида маълумот берилди.

Марғилон шаҳридаги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги лойиҳалар, айниқса, пойабзал ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда ёш тадбиркорларнинг ютуқлари меҳмонлар эътиборини тортди. Фарғона туманида жойлашган “Экокерамика” корхонаси йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона раҳбари Салоҳиддин Юнусов меҳмонларга Европа стандартлари бўйича ишлаб чиқарилаётган ва асосан хорижга экспорт қилинаётган сантехника маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.

Юзма-юз мулоқотларда Норин вилояти делегацияси аъзолари Фарғонадаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кучайтириш юзасидан келишиб олдилар.

Норин вилояти делегациясига вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлик қилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram