Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-04 20:30:59    293

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вилоятимизнинг 400 нафардан зиёд фаол хотин-қизлари иштирок этдилар.

Тантана қатнашчиларини бугунги қутлуғ шодиёна билан самимий қутлаган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, уларнинг тимсолида юртимиз аёллари ва фарғоналик барча опа-сингилларимизга энг эзгу тилакларини изҳор этди.

Мамлакатимизда эришилаётган қувонарли ютуқларда, барча жабҳаларда юксак марраларни қўлга киритишда ҳаётимиз файзи бўлган мунис ва дилбар оила бекаларининг ўзига хос муносиб ўрни борлигини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, ўз табрик сўзида вилоят раҳбари “Фарғона анорчилик” агрофирмаси раҳбари Мастура Сайфуддинова, "Қува ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Зуҳра Алиева, “Ўзбекистон Қаҳрамон“лари Патилахон Эргашева, Манзура Мадалиева, “Шуҳрат” медали соҳибаси Хадичахон Каримова каби бир қатор фарғоналик фаоллар номини санаб ўтди. “Ўзбекистон Қаҳрамон“и Лолахон Муродова, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова бугун орамизда бўлмаса-да, улар юртимиз ривожига катта ҳисса қўшгани, ислоҳотлар жараёнида доимо ўрнак ва намуна бўлгани ҳамда ўз соҳасида катта мактаб яратганликлари ғурур ва ифтихор билан эътироф этилди.

Мамлакатда хотин-қизларга эътибор, ғамхўрлик ва ҳурмат юқори бўлса, ўша юртда юксак тараққиёт ва ривожланиш бўлишлиги, шу маънода, муҳтарам Президентимиз томонидан мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз ҳаётидан рози бўлишлари учун кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ислоҳотлар самараси ҳар бир оила ва инсон ҳаёти мисолида яққол намоён бўлаётгани барчамизни беҳад мамнун этаётганлиги қайд этилди.

Байрам тадбирида вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги ва ташаббускорлиги, ўзининг самарали меҳнати билан оила бахти ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшаётган, жамиятда маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 22 нафар хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар – Илҳом Фармонов, Муҳсинбек Мўминов, Илҳом Иброҳимов, Абдужалил Қўқонов, ёш истеъдодли хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевларнинг чиқишлари, қадрдон куй-қўшиқлар, мумтоз рақслар байрам тадбирига янада шукуҳ ва файз бағишлади.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram