Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ АМАЛДА: МАКТАБДАН ҲУНАР ЎРГАНИБ

×

 2023-03-06 15:16:46    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги таълим муассасаларида ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгилангани замирида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, мактаб битирувчиларининг замонавий касбларни ўрганиши орқали меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш, уларда меҳнатсеварлик ва миллий анъаналарга садоқат хислатларини юксалтириш каби эзгу мақсадлар мужассам.

Фарғона вилоятидаги умумий ўрта таълим ва ихтисослашган таълим муассасаларида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бувайда туманидаги 55 та умумтаълим мактабларида 44 минг нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олади. 11-синф битирувчилари 3 минг нафарга яқинни ташкил қилади. Ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларининг сифат коэффициенти ўртача ҳисобда 88,2 балл бўлиб, республикада иккинчи, вилоятда эса биринчи ўринда қайд этилган.

Айни кунда кўплаб мактабларда тикувчилик, сартарошлик, тўқувчилик, пазандачилик, мебелчилик, дурадгорлик, темирчилик ва бошқа касбларга ўргатиш бўйича жами 1000 дан ортиқ ўқувчилар қамраб олиниб, дарсдан сўнг қизиқишларига қараб ушбу касбларни ўрганмоқда. Бундан ташқари, тумандаги барча таълим муассасаларида шу йилнинг апрель ойига қадар касбга ўргатиш бўйича кенг қамровли ишларни якунига етказиш ишлари олиб борилмоқда.

–Ўтган ўқув йилида битирувчиларимизнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 98,1 баллни ташкил этган, – дейди тумандаги 3-умумтаълим мактаби директори Раънохон Асқарова. – Шундай бўлса-да, ўқувчиларимизни меҳнат бозорида талабгир касб-ҳунарларга ўргатиш устида иш олиб боряпмиз. Шу мақсадда тўқувчилик, мебелсозлик, дурадгорлик тўгаракларини очдик. Бу тўгаракларга юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши катта. Дастлабки кунларданоқ Раънохон Мавлонова, Элёржон Қодиров, Тоҳиржон Полвонов каби устозлари кўмагида буюмлар ясашни ўрганиб олишди.

Бувайда – уста-ҳунармандлар юрти, мебелсозлик ҳудудни ривожлантириш драйвери ҳисобланади. Бугун битта ёғоч буюм ишлаб чиқараётган уста ҳунарманд эртага учта ясашни мақсад қилади, маҳсулотга талаб ҳам юқори. Шу боис мактабда фаолият бошлаган тўгаракларда “уста-шогирд” анъанаси асосида иш олиб боришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Тўгаракларда “кўзи пишган” ёшларнинг эса келажакда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши шубҳасиз.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram