Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СИЗГА ТАЪЗИМДАМИЗ, МУҲТАРАМ АЁЛ

×

 2023-03-07 17:41:03    56

PDF юклаш
Чоп этиш


8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан “Сизга таъзимдамиз, муҳтарам Аёл” лойиҳаси ташкил этилиб, маънавият ходимлари маҳаллалардаги кайвони онахонлар, опа-сингиллар ҳолидан хабар олмоқдалар.

Фарғона туманидаги “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Раҳимахон Кенжабоева матонатли оналардан бири. Фарзандидан ёдгор бўлиб қолган Бибисорани чақалоқлигидан оқ ювиб, оқ таради, муносиб тарбиялаб вояга етказди. Биринчи гуруҳ ногирони, тўшакка михланган бу қиз 17 ёшга кирди. Онахон бор меҳрини унга бағишлади. 

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов ҳамда тарғиботчилар мазкур хонадонда бўлиб Раҳима опани байрам билан табриклади. Оила аъзоларига ширин сўз айтиб, кўнгилларини кўтарди. Шунингдек, мазкур маҳаллада яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Рисолатхон ая Аҳмадова, Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Фотимахон Дадажонова, Боқияхон Аппоновалар хонадонидаги йўқловлар ҳам уларни беҳад мамнун этди.

Йўқловлар пайтида дуолар, миннатдорлик изҳорлари кўп бора айтилди. Мунгли кўзлар қувончдан порлади, бемор вужудларга куч-ғайрат кирди гўё.

Лойиҳа доирасида яна қатор хонадонларга борилди, совғалар улашилди, шеър-қўшиқлар ижро этилди. Бир сўз билан айтганда, қалбларга байрам кайфияти олиб кирилди.

Тадбирлар шаҳар-туманларда давом этмоқда. 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram