Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ “АФРОСИЁБ” ТАНТАНАЛАР МАЖМУАСИДА АНЪАНАВИЙ “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-10 21:45:45    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, янги авлодга таълим-тарбия, меҳр бериш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради. Асрлар мобайнида тобора сайқалланиб, аждодлардан мерос бўлиб келаётган бундай қадрият ва анъаналар, ўзаро меҳр-оқибат тушунчалари бугунги кунда ҳам ғоятда қадрланади.

Оилавий қадриятларнинг узвий бир қисми бўлган бу каби удумларни авайлаб-асраш борасида хайрли ташаббуслар амалга ошириб келинмоқда. Эзгу анъанага айланиб бораётган “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий байрам тадбири айни шу йўналишдаги таълим-тарбия жараёнини ўзаро уйғунлаштиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Фарғона шаҳрида жойлашган муҳташам “Афросиёб” тантаналар мажмуасида ташкил этилган бу йилги байрам тадбирига вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ибратли оила соҳиблари, нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ҳамда навқирон авлод вакиллари таклиф этилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров байрам иштирокчиларини яқинлашиб келаётган янгиланиш, баҳор айёми Наврўзи олам айёми билан самимий муборакбод этди. Юртимизда халқимизга хос энг эзгу қадриятларни тарғиб этишда “Уч авлод учрашуви” сингари байрам тадбирлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Файзли дастурхон атрофида жамул-жам бўлиб, бир пиёла чой устида ҳамфикр, ҳамсуҳбат бўлиш ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлашини қайд этди.

Шунингдек, вилоятнинг ҳар бир қишлоқ ва маҳалласида доимий равишда ташкил этилаётган бундай учрашувларнинг асосий мақсади юрт равнақ-ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўлини ёшларга ибрат ва ўрнак қилиб кўрсатиш, келажагимиз ворисларига ҳаётий билим ва сабоқлар беришга қаратилганига алоҳида урғу берилди.

Самимий суҳбатларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Инсон қадри улуғ” тамойили асосида ўтказиб келинаётган уч авлод учрашувлари ҳар бир оила, инсонга эътиборнинг ёрқин намунаси эканлиги таъкидланиб, ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда бундай тадбирларнинг аҳамияти беқиёс эканлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда сўзга чиққан нуронийлар ёшларни ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида фаол ва фидойи бўлишга рағбатлантириб, тинч-осойишта ҳаёт, дориломон кунлар бардавомлиги учун эзгу тилакларини изҳор этдилар.

Тадбир давомида фахрийларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Байрам тантаналари вилоятимиз санъат усталари, ёш истеъдодларнинг катта гала-концерти ва театрлаштирилган томошаси билан давом этди. Дилбар тароналар, гўзал рақслар, ўйин-кулгулар даврани янада файзга тўлдириб, барчага хушкайфият бахш этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram