Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ ФАРҒОНАДА ТАЙЁРЛАНАЁТГАН ТЕКСТИЛЬ ВА ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2023-03-15 15:19:47    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаоллар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Россия Федерациясининг Свердловск вилояти халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари Людмила Берг бошчилигидаги 10 нафарга яқин текстиль маҳсулотлари импортёрлари билан учрашув ўтказди. Тадбирга вилоятимиздаги экспортёр корхоналар вакиллари ҳам жалб этилди.

Мулоқотда Фарғонанинг савдо-иқтисодий, туризм салоҳияти, тўқимачилик саноати, экспорт имкониятлари тўғрисида маълумот берилди. 2022 йилда Фарғона вилояти экспорти ҳажми 786 миллион долларни ташкил этиб, унда енгил саноат маҳсулотлари етакчилик қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Фарғона ва Свердловск вилоятлари ўртасида дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги йўналишларини кенгайтириш, ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Тўқимачилик саноати тақдимотида эса вилоятда текстиль йўналишида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди. Меҳмонлар вилоятимизда тайёрланаётган текстиль маҳсулотларига катта қизиқиш билдирдилар.

Россиялик тадбиркорлар билан фарғоналик ишбилармонлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни ривожлантириш, вилоятимизда тайёрланаётган текстиль маҳсулотларини Россия бозорларига етказиш чора-тадбирларини белгилаш таклифлари ўртага ташланди. B2B шаклидаги музокараларда ҳам айни жиҳатлар устуворлик қилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар вилоятимиздаги текстиль корхоналари билан танишиш мақсадида ҳудудларга йўл олдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram