Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА КОРЕЯНИНГ ЙОНГИН ШАҲРИ ЎРТАСИДА АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМ ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ

×

 2023-03-20 16:52:45    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореянинг йирик шаҳарларидан бири – Йонгин шаҳри мэрининг ўринбосари Хван Джун Ки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Йонгин шаҳри мэрияси расмийлари, Йонгин шаҳар Кенгаши раиси Юн Вон Гюн ва кенгаш аъзолари, Йонгин Саноат ва Тижорат палатаси раҳбарлари, йирик тадбиркорларни ўз ичига олган делегация билан учрашувда Фарғона ва Йонгин ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди.

2008 йилда Фарғона вилояти билан биродарлашган шаҳар келишуви имзолаган Йонгин, Кореянинг “ақлли шаҳар” концепциясига уйғун ҳолатда энг тез ривожланаётган шаҳарларидан биридир. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 25 миллиард долларга тенг бўлган, ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёда таниқли Йонгин шаҳрида, шунингдек, йилига 7 миллионга яқин киши ташриф буюрадиган Кореядаги энг йирик “Everland” кўнгилочар парки ҳамда “Caribbean Bay” аквапарки, Корея миллий боғи жойлашган.

Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Йонгин шаҳри мэри Пэк Кун-ки бошчилигидаги расмийлар билан учрашув ўтказилиб, икки ҳудуд ўртасида алоқаларни ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликка айлантириш, савдо ва инвестициявий алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинганди.

Ушбу келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳам бугунги учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Йонгин шаҳри мэрининг ўринбосари Хван Джун Ки ҳамда Йонгин шаҳар Кенгаши раиси Юн Вон Гюн вилоят ҳокимига самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Йонгин шаҳрининг янги сайланган мэри Ли Сан-Илнинг саломларини ва икки ҳудуд ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича қатъиятини етказдилар.

Аёллар тадбиркорлиги кўлами жиҳатидан Кореяда биринчи ўринда бўлган Йонгин шаҳри Саноат ва Тижорат палатаси ҳузуридаги Тадбиркор аёллар Уюшмаси билан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова ва Йонгин Саноат ва Тижорат палатаси ҳузуридаги Тадбиркор аёллар Уюшмаси раҳбари Лим Кап Сун имзоладилар.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.

Меҳмонлар икки кун давомида вилоятимизда бўлиб, Фарғона шаҳридаги Экошаҳар массиви қурилиши, “Қўқон” ЭИЗ ҳамда Учкўприк туманидаги Бобошбек савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти, Риштон ва Марғилон ҳунармандчилиги билан танишадилар, вилоятимизда бўлиб ўтаётган Наврўз байрами тантаналарида иштирок этадилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram