Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА "АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ" ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-28 16:43:12    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғида вилоятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида "Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова сўз олиб, мамлакатимизда оила ва хотин- қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аёлга эътибор ва ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, Президентимиз томонидан яратиб берилган имтиёз ва имкониятлар боис, Фарғона вилоятида қўлга киритилган ютуқлар, аёлларни бахтли бўлиши, оиласини мустаҳкамлигини таъминлаш яъни, уй-жой борасидаги, ижтимоий ҳимоя, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, “Аёллар дафтари” йўналишидаги манзилли ишлар, ижтимоий сиёсий фаол раҳбар аёллар сафини кенгайтириш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда Фарғона жамоат саломатлиги институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, олима аёл Мунира Қодирова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соврундори Нилуфар Эргашева, Фарғона туманидан тадбиркор Садоқат Мирзаева, ҳунарманд, 1-гуруҳ ногирони Малика Ибрагимовалар ҳам сўз олиб, Янги Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасида гендер тенглик, оила мустаҳкамлиги, таълим тизими ва ўқитувчилар ҳуқуқлари учун алоҳида модда киритилаётганлиги ҳақида гапирдилар ва барчани жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Вилоятимиз санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram