Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ВА ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА "ROADSHOW" ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-04 17:45:32    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” биносида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Фарғона вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Хабиб Сирожитдинов, вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Мақсудали Сайдуллаев иштирок этди.

Шаҳар, туман ҳокимликлари, масъул идоралар мутасаддилари ҳамда 300 нафардан зиёд вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторлар жалб этилган тадбирда давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш масалаларида сўз борди.

Тадбиркорларга ер, бино ва иншоотларни ажратишнинг электрон, шаффоф ва адолатли тизими жорий қилинганлиги ишбилармонлар фаолиятида юзага келаётган тўсиқ ва муаммоларни ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил давомида жами 145 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 75 та давлат активлари 139,9 миллиард сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилишига эришилгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда 58 та давлат активларини бошланғич қиймати 85,7 миллиард сўм нархда “Е-АUKSION” электрон савдо платформасига чиқарилгани қайд этилди.

“E-АUKSION” электрон савдо платформасидан фойдаланиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари тушунтирилди.

Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олишди.

Куннинг иккинчи ярмида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ҳам ташкил этилиб, давлат активларини сотиб олган харидорлар томонидан ушбу объектлар негизида бажарилган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram