Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИ АНҚАРАДАГИ КЕЧИЎРЕН ТУМАНИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

×

 2023-05-05 09:35:53    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат шаҳар делегацияси Анқара шаҳридаги Туркиянинг энг йирик туманларидан бири – Кечиўрен туманида бўлиб, туман Беледияси (ҳокимлиги) билан музокаралар ўтказди.

Учрашув якунида Қувасой шаҳри ва Кечиўрен тумани ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли алоқаларни кўзда тутган Ҳамкорлик Протоколи имзоланди. Ҳужжатга шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ва Кечиўрен Беледияси бошқони (ҳокими) Тургут Алтинок имзо чекдилар.

Қувасой шаҳри делегацияси аъзолари, шунингдек, Анқаранинг Başkent эркин саноат зонаси ҳудудидаги “Kalyon Güneş Teknolojileri” қуёш панеллари ишлаб чиқариш заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

Kalyon Holding томонидан 2020 йилда ишга туширилган ҳамда лойиҳа қиймати 500 миллион долларни ташкил этган ушбу заводда, бир йилда умумий қуввати 2 гигаватт қуёш панеллари ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик экспорти ҳажми 500 миллион долларни ташкил этиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Европа бозорларига, АҚШга йўналтирилади.

Завод раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар натижасида Қувасой шаҳрида ушбу қуёш панелларини жамлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram