Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА ПИЛЛА ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

×

 2023-05-05 14:05:44    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон туманида пиллачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Бу йилги мавсумда 2 минг 34 қути ипак қурти асосан плёнка остида парваришланди. Натижада ёзёвонлик пиллакорлар вилоятда биринчи бўлиб “кумуш тола” теришга киришишди.

– Пилла етиштиришнинг плёнка усули афзалликлари кўп, – дейди “Ёзёвон агропилла” МЧЖ бош ҳосилоти Йўлдашали Исабоев. – Бунда намлик яхши сақлангани сабаб, барг озуқаси исроф бўлмайди. Энг асосийси, анъанавий усулга нисбатан пилла тез етилади. “Ёзёвон агропилла” билан пилла етиштириш бўйича шартнома тузиб, янги услубда иш ташкил қилган 226 та фермер хўжаликлари ва 600 нафардан зиёд касаначилар шартномада белгиланган пиллани ошиғи билан етиштиришмоқда.

Туманда узоқ йиллар давомида ипак қурти парваришлаб, бунинг устаси бўлиб кетган тажрибали пиллакорлар кўп. Чўлигулистон МФЙда яшовчи Суйдихон она Раҳмонова ана шундай тажрибали пиллакорлардан саналади. Жорий йил ҳам турмуш ўртоғи, ўғиллари, келинлари билан 3 қути ипак қурти парваришлашди. Онахоннинг бугунги қувончи чексиз. Тумандаги пилла териш мавсуми айнан унинг хонадонидан бошланди. 

Туманда ушбу мавсумда 118 тонна “чиллаки ҳосил” етиштириш кўзланган. Етиштирилган ҳар бир килограмм пилла учун қабул жойида 32 минг сўмдан тўлов қилиниши белгиланган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram