Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” САМАРАСИДА “БЕГОБОД” МАҲАЛЛАСИДАГИ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ
2023-05-10 12:37:56 136
Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
“Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, қарийб 40 йил аввал қурилган тиббиёт маскани биноси инфратузилмасини буткул яхшилаш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳам шу каби хайрли ишларнинг давоми бўлди.
Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда ҳудуд аҳли ҳамжиҳатликда илгари сурган ташаббус ижросига йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўмга яқин маблағ эвазига тиббиёт масканининг замонавий кўринишдаги янги биноси қад ростлаб, жиҳозланди.
Кўркам ва мўъжаз бинонинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов, маҳалла аҳли, тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги янгича ёндашув - “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб яшаш шароитларини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этилди. Янги масканда саломатлик посбонлари энг аввало, халқимиз соғлиги йўлида масъул ва камарбаста бўлишлари зарурлиги таъкидланди.
Ташаббус самарасида, эндиликда муассасадаги тиббиёт ходимлари томонидан Бегобод, Кичик Тагоб ва Катта Тагоб маҳаллаларида истиқомат қилувчи 8 минг 400 нафардан зиёд аҳолига ҳар томонлама қулай ва замонавий шароитда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram