Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАЪРИФАТЛИ ЁШЛАРИ” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-18 11:42:46    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғинида “Янги Ўзбекистоннинг маърифатли ёшлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уюшмаган ёшлар, маҳалла аҳли иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни бўлиб ўтган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Айни кунларда вилоятимизда бу борада “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда турли фестиваллар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 32-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган мазкур анжуман ҳам ёшларнинг катта байрамига айланди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев Президентимизнинг ташаббуси асосида ёшлар билан ишлашда янги имкониятлар яратилаётганини таъкидлаб, бесаранглик ёшларни фаолликка чорлади. Таълим масканлари доимо ёшлар билан гавжум бўлишида турли тадбирларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Маҳалладаги уюшмаган ёшлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини, стритбол, футбол, стол тенниси шахмат бўйича спорт мусобақалари, китобхонлик кечаси ташкил этилди. Тўрт юздан зиёд аҳоли иштирокидаги маданий тадбир барчага завқу шавқ улашди. Тадбирда фаол иштирок этган жамоалар ва ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram