Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ СОВРИНИ УЧУН “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2023-05-18 20:49:43    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Шаҳар ва туман босқичида муваффақиятли қатнашган ва биринчи ўринни олган 19 та мактаб жамоалари жалб этилган тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов иштирок этди.

Сўз олганлар томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда чет тилларни ўрганишга ва ўргатишга алоҳида эътибор кўрсатилаётгани таъкидланди. Хусусан, жорий ўқув йилида ҳам мазкур танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган жамоалар муносиб рағбатлантирилиб, 1-ўрин учун 100 миллион сўм, 2-ўрин учун 75 миллион сўм, 3-ўрин учун 50 миллион сўм, жами 2 миллиард 925 миллион сўм пул мукофотлари берилгани айтиб ўтилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар, қўшиқ ва рақслар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Шундан сўнг 7-, 8-, 9-синф ўқувчиларидан шакллантирилган 5 нафар иштирокчилардан иборат жамоалар тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари бўйича умумий 100 баллик мезонда баҳс олиб боришди. Устозлар ва ўқувчиларнинг яқинлари учун жараёнларни монитор орқали кузатиб бориш имконияти яратилгани шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Натижаларга кўра, 3-ўринга муносиб деб топилган Бағдод туманидаги 25-мактаб жамоасига 150 миллион сўмлик, 2-ўринни қўлга киритган Марғилон шаҳридаги 11-мактаб жамоасига 200 миллион сўмлик сертификатлар топиширилди.

Фарғона шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби жамоаси эса 1-ўринни эгаллади ва 250 миллион сўм миқдорида Президент соврини билан мукофотланди. Жамоа эндиликда танловнинг Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram