Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЎРИК ВА ГИЛОС ЭКСПОРТИ АВЖИДА: ВИЛОЯТДАН КУНЛИК ЎРТАЧА 1 МИЛЛИОН 300 МИНГ ДОЛЛАРЛИКДАН ЗИЁД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ХОРИЖ БОЗОРЛАРИГА ЮБОРИЛМОҚДА

×

 2023-05-22 16:56:56    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятидан 2022 йилда умумий қиймати 230 миллион доллардан зиёд жами 314 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган эди. Жорий йилда ушбу йўналишда янада юқори марра кўзланиб, жами 241 миллион долларликдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хориж бозорларига етказиб бериш мақсад қилинган.

Эътиборлиси, ҳозирги кунда кунлик ўртача 1 миллион 300 минг долларликдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга чиқарилмоқда. Фарғоналик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг электрон божхона юк декларациялари “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости томонидан экспортга расмийлаштирилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимиздан хорижга гилос ва ўрик экспорти жадал амалга оширилмоқда. Шунингдек, Россия, Беларусь, Саудия Арабистони, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон каби кўплаб давлатлар бозорларига помидор, карам, қизилча, пиёз, булғор қалампир ва олма етказиб берилмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида Қувасой шаҳри, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Фарғона ва Бешариқ туманлари етакчилик қилмоқда. Экспорт жараёнлари аҳоли бандлигини таъминлашда, қўшимча даромад манбаларини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фарғонада ҳозирда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 190 та экспортёр корхоналар фаолият олиб бораётган бўлиб, умумий сиғими 190 минг тонна бўлган жами 320 та музлаткичли омборхоналар мавжуд.

Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир янги қарор ва фармойишлар экспортёрлар ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, вилоятдаги 101 та экспортёр корхоналарнинг 20,7 миллиард сўмлик транспорт харажатлари компенсация қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди. Вилоятдаги 50 та экспортёр корхоналарнинг кредит олишга эҳтиёжи борлиги аниқланиб, уларга жами 584,1 миллиард сўмлик кредит ажратилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram