Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОН ТУМАНИ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ЎРИМГА ШАЙ
2023-05-26 21:41:57 211
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан Риштон туманидаги ғалла ўримига тайёргарлик жараёнлари, комбайнларнинг мавсумга шайлиги ҳолати билан танишди ва отрядлар аъзолари, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари билан суҳбатлашди.
Бирлашган МФЙ ҳудудидаги “Қаҳрамон” ғаллачилик кластери корхонасида бўлиб ўтган учрашувда жорий мавсумда ғалла ўримини сифатли ташкил этиш, комбайнларнинг бир маромда, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ғалла ўрим-йиғим отрядлари аъзоларига муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиш, иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш каби долзарб масалаларда тегишли кўрсатмалар берилди.
Мавсумда қатнашиши режалаштирилган “Клаас”, “Кейс”, “Ню-Ҳолланд” каби русумдаги 22 та юқори унумли дон ўриш комбайнларининг шайлиги кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокими бу ерда шунингдек, “Қаҳрамон” ғаллачилик кластери раҳбари Исомиддин Ўринбоев билан мулоқот қилиб, амалга оширилаётган кунлик 60 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга донни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишди. Кластер томонидан шунингдек, дуккакли маҳсулотларни қадоқлаш линияси ҳам ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳалар орқали 50 дан ортиқ доимий қўшимча иш ўринлари яратилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram