Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА “БУЮК ИПАК ЙЎЛИ” ХАЛҚАРО ФОЛЬКЛОР МУСИҚА ФЕСТИВАЛИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-30 09:12:04    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да II “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов иштирок этдилар.

Сўз олганлар томонидан Давлатимиз раҳбари бошчилигида сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар доирасида халқнинг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган фольклор санъатининг ривожига алоҳида эътибор берилаётгани алоҳида қайд этилди.

Фольклор санъатига эътибор ва қизиқишни ошириш – “оммавий маданият”, шоу-бизнеснинг салбий таъсири дунёда тобора кучайиб бораётган бир шароитда ёш авлодни миллий ўзликни англаш, тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Фестивалга юртимизнинг барча ҳудудларидан шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 20 га яқин ижодий жамоалар, 200 нафарга яқин халқ ижодиёти намояндалари, санъат ва маданият арбоблари, маданий тадбирларга эса яна ўнлаб вилоятимиз фольклор жамоалари жалб этилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг таниқли хонандалар, машҳур ашула ва рақс ансамбллари томонидан тайёрланган чиқишлар, турли тилларда янграган қўшиқлар, бетакрор миллий рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Фестивалнинг илк куни Марғилон осмони узра порлаган ранг-баранг ва ёрқин мушаклар билан якунланди.

Маълумот ўрнида 3 кун давом этадиган “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали давомида бадиий кечалар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари, хорижий ва Ўзбекистон фольклор жамоаларининг Халқаро кўрик-танлови ҳамда сайллар ўтказилиши режалаштирилган. Тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт билан фестиваль ниҳояланади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram