Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУРБОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН ХОРИЖДАГИ ФАРҒОНАЛИК МИГРАНТЛАР БИЛАН ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-06-20 18:43:07    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят ҳудудий филиалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирокида хориждаги фарғоналик ватандошлар билан онлайн тарзда очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари, Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси, Нижний Новгород, Красноярск, Санкт-Петербург, Краснодар, Уфа, Новосибирск, Ханти-Мансийск, Пермдаги вакиллари ҳамда Россияда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз иштирок этдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, хориждаги ватандошларимизни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан қутлаб, бугун ташкил этилган учрашув меҳнат мигрантлари учун моддий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини таъкидлади. Савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда хориждаги ватандошларимизнинг ҳам ўрни борлиги, вилоятга инвесторларни жалб қилишдаги кўмаклари эътироф этилди.

Шундан сўнг онлайн мулоқот давомида Россия Федерациясида ишлаётган фарғоналик ватандошларимизнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

Вилоятимизнинг Ўзбекистон, Фурқат, Қува, Учкўприк ва Данғара туманларидан бўлган ҳамюртларимиз масъулларга юзланиб, оилаларига уй-жой, субсидия, томорқа-ер олиш, чорвачилик қилиш учун қўриқ майдон ажратиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмак сўраб мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиши ва мурожаатчиларга ечими бўйича маълум қилиниши тушунтирилди.

Бу каби онлайн мулоқотлар ҳар чоракда ташкил этилиши бўйича келишиб олинди.

Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят ҳудудий филиали бошлиғи Маҳмуджон Атабаев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram