Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ФУРҚАТ ВА ДАНҒАРА ТУМАНЛАРИДА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗДИ
2023-08-01 18:35:16 194
Бугун Фурқат ва Данғара туманларида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов раҳбарлигидаги Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг туман тадбиркорлари учун сайёр қабуллари бўлиб ўтди. Қабулларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирок этди.
Сайёр қабулларда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди. Бу борада вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказиладиган сайёр қабуллар якунида ишлаб чиқиладиган умумлашган аниқ таклифлар Республика экспертлар гуруҳига йўналтирилади.
Вилоятимизнинг қолган шаҳар ва туманларида ўтказиладиган сайёр қабулларда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар, ўз яшаш ҳудудлари бўйича маҳаллий ҳокимликларга ёки Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг +998732441192; +998939808833; +998908356579 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Тадбиркорлар, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда ташкил этилган Call-марказнинг 1094 қисқа рақамига ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришлари мумкин, операторлар 24/7 режимида қўнғироқларни қабул қилади.
Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти олдидан Республикамиз ҳудудларида тузилган тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар, барча вилоятларда иш олиб бормоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram