
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

2023-08-31 20:05:26 2320
Ҳурматли юртдошлар!
Барчангизни энг улуғ, энг азиз айём – Давлатимиз мустақиллигининг шонли 32 йиллик байрами билан самимий табриклайман.
Миллий давлатчилигимизни, ўзлигимизни, тилимизни, динимизни, миллий қадрият ва анъаналаримизни тиклаб берган ушбу қутлуғ байрам, Янги ҳаёт сари, Янги Ўзбекистон сари йўлимизда ёрқин маёқ бўлишда давом этсин!
Озод ва обод Ватанимизнинг бугунги шукуҳли кунида Сизга ва оила аъзоларингизга Яратган Эгамдан узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, чексиз бахт-саодат тилайман.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Хайрулло Бозоров,
Фарғона вилояти ҳокими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram