Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА ХАЛҚАРО КУЛОЛЧИЛИК ФОРУМИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

×

 2023-09-23 14:55:51    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқонда бўлиб ўтаётган II халқаро ҳунармандчилик фестивалига уйғун ҳолда Риштон туманида ташкил этилган Халқаро кулолчилик форуми бугун ўз ишини бошлади.

Тумандаги "Халқаро кулолчилик маркази"да бўлиб ўтган Форумнинг тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, форумга таклиф этилган хорижлик ва маҳаллий кулолчилик усталари, ҳунармандлар, Туркиянинг Кутахя шаҳри ҳамда Қирғизистоннинг Риштон туманига чегарадош туманлари ҳокимлари, хорижий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб меҳмонлар хорижлик ва маҳаллий кулолларнинг маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирдилар, ўзбек халқ санъати ва ўйинлари намойишини томоша қилдилар. Халқаро Кулолчилик марказидаги икки қаватли кулоллар хонадонлари, устахона ва савдо дўконлари билан танишдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, сўнгги йилларда кулолчилик Риштон тумани иқтисодиётининг асосий драйверига айланганини қайд этиб, риштонлик уста кулоллар ва уларнинг шогирдлари яраётган чиройли, сифатли, экологик тоза маҳсулотлар бугун жаҳон бозорларига чиқиб бораётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида туманда охирги икки йилда 4 та кулолчиликка ихтисослашган Ҳунармандлар маркази барпо этилганини, 2 та кулолчилик маҳалласи ташкил этилганини айтиб ўтган Файзулло Қосимов, кулолчлилик туман кундалик ҳаётидан тобора мустаҳкам ўрин эгаллаётганига эътибор қаратди. 

Риштонда Халқаро Кулолчилик форуми тумандаги “Оқер” МФЙ ҳудудидаги “Чинор плюс 2020” Ҳунармандчилик ва туризм мажмуасида “XXI аср кулолчилиги: анъаналар ва инновациялар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман билан ўз ишини давом эттирмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram