Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИККИНЧИ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-23 15:20:05    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган Иккинчи Ҳунармандчилик фестивали доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қўқон шаҳрида ташкил этилган Фестиваль матбуот марказида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, “Ўзбекистон ҳунармандчилиги” китоби муаллифи, академик Акбар Ҳакимов, хорижий, республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманда қайд этилганидек, иккинчи Ҳунармандчилик фестивалида дунёнинг 70 та давлатидан 260 нафардан ортиқ моҳир ҳунарманд ва усталар, таниқли фан, маданият ва санъат намояндалари, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, республикамиз ҳудудларидан 700 нафардан зиёд ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Фестивални 200 га яқин хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритмоқда.

Фестиваль доирасида халқаро маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси ўтказилмоқда. Икки кун давомида фестивалга ташриф буюрганлар сони кунлик 100 мингдан ошди. 2 кун давомида ҳунармандлар томонидан қарийб 7 млрд. сўмлик ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилди. Савдо бугун ҳам давом этмоқда.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар, хорижий ОАВ вакиллари ўз таассуротларини ҳам баён этдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram