Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚАРО КУЛОЛЧИЛИК ФОРУМИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2023-09-23 21:21:50 151
Бугун Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”да Қўқонда бўлиб ўтаётган II халқаро ҳунармандчилик фестивалига уйғун ҳолда ташкил этилган Халқаро кулолчилик форуми ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, форумга таклиф этилган хорижлик ва маҳаллий кулолчилик усталари, ҳунармандлар, хорижий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
3 кун давомида жаҳон кулолларини бир нуқтага жамлаган ва уста кулолларни бир бирлари билан тажриба алмашиш майдонига айланган мазкур форумда “Энг яхши кулол” номинацияси бўйича риштонлик Алишер Назиров биринчи ўрин билан тақдирланди. Унга 2500 доллар миқдоридаги сертификат ҳамда эсдалик совғаси топширилди.
“Энг яхши кулолчилик мактаби устаси” номинациясида япониялик кулол Томонари Асакура ғолиб бўлди. “Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси” номинацияси самарқандлик Илҳом Бобомуротовга насиб этди.
“Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол” номинациясида наманганлик Ваҳоб Буваев ғолиб бўлган бўлса, “Энг ёш маҳоратли кулол” номинациясини шаҳрисабзлик Жавлон Ғаниев қўлга киритди.
Шунингдек, “Энг моҳир аёл кулол” номинациясида хоразмлик Дилноза Отажонова биринчи ўринни олди.
Биринчи ўрин эгаларига 1500 доллар, иккинчи ўрин эгаларига 1000 доллар, учинчи ўрин эгаларига 500 доллар миқдорида сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram