Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

×

 2023-09-30 09:13:15    260

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактабида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкилланди. Унга вилоятдаги барча профессионал таълим муассасалари – касб-ҳунар мактаблари, техникум ва коллежлар раҳбарлари, фидойи ўқитувчилар, касб таълими усталари таклиф этилди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралаётгани, ёш авлоднинг ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилаётганини таъкидлашди.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғига асосан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона фаолият юритиб, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашидаги самарали меҳнати, тизим ривожи учун қўшган муносиб ҳиссаси учун “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган вилоятдаги бир гуруҳ соҳа фидойиларига кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрий устозларга эҳтиром кўрсатилиб, совғалар тақдим қилинди. Фаолиятда ўрнак кўрсатган ўқитувчилар вазирликнинг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.  

Байрам тадбири дилтортар куй-қўшиқлар, шўх рақслар билан давом этди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram