Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида ҳисобот
2023-10-21 16:20:32 248
2023 йил 1 январь ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 2 млрд. 835,6 млн. сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган тўққиз ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларига 24 млрд. 681,2 млн. сўм маблағ йиғилди.
Ўтган тўққиз ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари асосида 37 минг 882 нафар оилаларга жами
23 млрд. 966,5 млн. сўм маблағ сарф этилди.
Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган тўққиз ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 3078 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга 2 млрд. 652,1 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур дафтарга кирган 3134 нафар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 2 млрд. 214,1 млн. сўм, “Ёшлар дафтари”га киритилган 91 нафар ёшлар учун 40,8 млн. сўм маблағ йўналтирилган.
Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 31 579 нафарига 19 млрд. 059,5 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
2023 йил 1 октябрь ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 3 млрд. 550,3 млн. сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи республика бошқаруви расмий веб-сайти (https://obfm.uz/uz)да ҳар чоракда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштириб борилмоқда. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда