Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕВЛЮТ ЧАВУШОҒЛУ ФАРҒОНАДА БЎЛДИ

×

 2023-11-04 23:08:56    4866

PDF юклаш
Чоп этиш


Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламенти) депутати, Туркия собиқ ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу мамлакатимизга ташрифи доирасида бугун Фарғона вилоятида бўлди. Чавушоғлуга сафар давомида Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Ўмер Кожаман, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов ҳамроҳлик қилдилар.

Меҳмонлар дастлаб Марғилон шаҳридаги анъанавий усулда ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ёдгорлик” корхонасида бўлиб, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини халқаро бренд даражасига етказаётган уста-ҳунармандлар фаолияти билан танишдилар.

Мевлют Чавушоғлу ва ҳамроҳлари Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда ҳам бўлдилар. Ўзига хос замонавий кўринишга, бино-иншоотларга эга бўлган 300 гектар майдонни эгаллаган янги шаҳарчадаги кичик саноат ҳудуди, 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғи, барпо этилаётган 7-25 қаватли 300 та кўп қаватли турар-жойлар ва замонавий ижтимоий объектлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

Фарғона шаҳридаги Central Asian Medical University олийгоҳида бўлган меҳмонлар, талабалар учун яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишдилар. Лойиҳа қиймати 5 миллион доллар бўлган симуляцион марказ ва лабораториялар уларнинг алоҳида эътиборини тортди.

Мевлют Чавушоғлу ташриф якунида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашди. Мулоқотда мамлакатларимиз раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва сиёсий иродалари давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқаларни мутлақо янги босқичга олиб чиққани ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг жадаллашишига омил бўлгани алоҳида қайд этилди. Яратилаётган шароитлар натижасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш имконияти мавжудлиги таъкидланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram