Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-11-09 12:44:12 2182
Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан вилоят байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят касаба уюшмалари тизими фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, йиғилганларни ҳамда улар орқали вилоятимиздаги 3200 та бошланғич касаба ташкилотлари ҳамда уларнинг 550 минг нафардан зиёд аъзоларини байрам билан табриклаб, вилоятимизда ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда, аҳоли турли қатламларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат органлари билан ижтимоий шериклик масалаларида эришилаётган салмоқли натижалар учун миннатдорчилик билдирди.
Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган адолатли ижтимоий сиёсат марказида бўлган “Инсон қадри учун” тамойили, ишчи-ходимларнинг, уларнинг оила аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган Касаба уюшмаларининг тамал ғоялари билан ҳамоҳанг эканлигига эътибор қаратган вилоят ҳокими, бу жиҳат бугунги давлатчилигимизда касаба уюшмаларига бўлган юқори эътиборнинг моҳиятини янада яққол тушунтириб беришини қайд этди.
Байрам тадбирида соҳанинг қатор фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” сингари танловлар ғолибларига диплом ва пул мукофотлари, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Эл ардоғидаги санъаткорлар иштирокидаги куй-қўшиқлар эса барчага қувонч улашди. Тадбир вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган, Жўра Маҳмудов муаллифлигидаги “Репортаж” спектакли намойиши билан якунланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram