Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА “ЙИЛ АЁЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2023-11-09 20:54:51 2552
Бугун Фарғона шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирок этди.
Тошкент ахборот технологиялари институти Фарғона филиали йиғилишлар залида ташкил этилган тадбирда танловнинг 19 та шаҳар-туман босқичларида жами 971 нафар иштирокчи ўртасида ғолибликни қўлга киритган 156 нафар иқтидорли аёллар беллашдилар.
Ушбу тадбир вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оила ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкилланди.
Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва экспертлар томонидан «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг энг фаол олима аёли», «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли», «Йилнинг энг яхши ижодкор аёли», «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли», «Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши уй бекаси», «Йилнинг энг жонкуяр устози», «Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси», «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори», «Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли» – жами 11 та номинациялар бўйича танлов низомда белгиланган шартлар асосида ғолиблар аниқланди ва улар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Маълумот ўрнида: Низомга кўра, танловнинг республика босқичида олий ўрин - Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом, статуэтка ва Президент совғаси - автомобиль билан тақдирланади. 1- 2- ва 3-ўрин эгаларига ҳам дипломлар ва белгиланган миқдордаги пул мукофотлари топширилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram