Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБДА ТУРГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН “СИЗ БИЗ УЧУН ҚАДРЛИСИЗ” ШИОРИ ОСТИДА МАДАНИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-11-15 15:44:11    1819

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида “Сиз биз учун қадрлисиз” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Реабилитация ва мослаштирув маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбир мақсади профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида, сифатли ҳал этиш, уларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш, жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда хотин-қизлар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган аёллар учун кенг имкониятлар эшиги очилгани, меҳнати билан оиласи, рўзғорини бут қилиб яшаши учун барча имкониятлар мавжудлиги, фарзандлари тарбияси, келажаги учун уларнинг меҳр-муҳаббатлари зарурлиги қайд этилди. Тадбирда иштирок этаётган хотин-қизлар, бахтли ҳаёт – оила, фарзандлар, ота-она ва дўстлар даврасида эканлигини доимо ёдда тутишлари лозимлиги таъкидланди.

Тадбирга таклиф этилган аёллар ҳам озодликни қадрига етиш, оиласи, фарзандлари даврасида бахтли яшаш кераклиги ҳақида тўхталиб, ўзларига ишонч билан берилган имкониятлар учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

Иштирокчиларига совғалар улашилди, хонандалар ижросидаги қўшиқлар эса барчага бирдек манзур бўлди.

Шу куни хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси, тиббий кўрик ташкил этилди, улар учун зарур бўлган дори-дармонлар бепул тарқатилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram