Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-11-18 13:37:01    2249

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун мамлакатимиз бўйлаб қутлуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун тантаналари бўлиб ўтмоқда. Дунё узра мустақил Ўзбекистоннинг байроғи ҳилпирай бошлаганига мана 32 йил тўлди.

Ушбу кун муносабати билан бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида тантанали тадбир ташкил этилди.

Дастлаб Фарғона шаҳрининг ал-Фарғоний кўчаси бўйлаб улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб, ҳарбий оркестр жўрлигидаги мусиқа садолари остида Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофага олиб борилди. Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, кекса-ю ёш ушбу жараённи завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.

Вилоят театр ва концерт саройининг олд саҳнасида "Муқаддасдир Ватан байроғи" шиори остидаги байрам тадбирининг расмий қисми бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзуллажон Қосимов ўттиз икки йилдирки, байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳон аро ифодаси рамзи бўлиб хизмат қилаётганига эътибор қаратди.

Жорий йилги байрам ҳам Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон байроғи ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етди” деган ватанпарвар ташаббуслари билан “Ўзбекистон Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилингани, унга кўра, жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиздан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ва иш жойларимизда, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда кенг фойдаланишга бошлангани билан ажралиб туришлиги таъкидланди.

Байрам тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Улуғимсан, Ватаним” мавзусида ўтказилган ижтимоий видеороликлар танловида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳам тақдирланди.

Ёш санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари эса барчага кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram