Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯНИНГ МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН САВДО ҲАМКОРЛИГИ АССОЦИАЦИЯСИ – ROTOBO ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БИЛАН КЕНГ КЎЛАМЛИ ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ

×

 2023-11-25 20:03:09    1951

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳамкорлиги ассоциацияси – ROTOBO вице-президенти Хироказу Хигашино бошчилигидаги ушбу ассоциацияга кирувчи Marubeni, Mitsui, Mitsubishi, MHI, Sumitomo, Sojitz, Toyota Tsusho каби корпорациялар вакилларидан иборат катта делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида ROTOBO ассоциациясига кирувчи компаниялар иштирокида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, вилоятимиз саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамкорликда экспортини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Япониялик инвесторлар Ўзбекистонни қўшни ва яқин давлатлар билан биргаликдаги катта умумий бозорнинг дарвозаси сифатида кўришаётганини таъкидлаган ROTOBO вице-президенти, ассоциация Фарғона вилоятини мамлакатимизнинг сармоядорлар учун энг жозибадор ҳудудлардан бири сифатида кўраётганига эътибор қаратди ва ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини юқори баҳолади.

Кун давомида вилоятимиздаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишган меҳмонлар, коронавирус пандемиясидан аввалги ташрифлари билан солиштирган ҳолда мамлакатимизда қисқа даврда катта ислоҳотлар амалга оширилганини эътироф этдилар. Япония таълим тизимини вилоятимиздаги танланган мактабларда синов тариқасида жорий этишга киришилгани ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга омил бўлишини қайд этдилар.

Вилоятимизда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат хизматлари олишларини қулайлаштириш, уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва тезкор кўмак кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятига инвестиция киритиш бўйича етакчи давлатларнинг тадбиркорлари учун алоҳида қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этишга киришилганини қайд этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, яқин кунларда Япониялик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам иш бошлашини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, ROTOBO ассоциацияси 200 дан зиёд Япониянинг йирик саноат корпорациялари, савдо фирмалари, банклар, инвестицион фондлар, транспорт-логистика компанияларини ўз ичига олган бирлашмадир.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram