Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ҚАЙТА ИШЛАНГАН ҚУРУҚ МЕВА МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА
2024-02-27 11:57:36 721
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бешариқ туманида бўлиб, тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб “Ворух-Дашт” МФЙ ҳудудида жойлашган “Trustagro” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қуруқ мевани қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолида экспортга чиқарилаётган корхона фаолияти ҳамда иш жараёнлари кўздан кечирилди.
Раънохон Мадраҳимова ташаббуси ва унинг 10 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобига ушбу корхона 2023 йилнинг 3-чорагида ишга туширилди. Корхонада олхўри, ўрик (баргак), наматак, ёнғоқ каби мевалар қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилмоқда. Бу жараёнда 50 та маҳаллий аҳоли банд қилинган.
Маҳсулотлар Россия, Белорусь, Польша ва Латвия, бу йилдан Хитой ва Араб давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Ўтган 2023 йилда 2,2 млн. долларлик экспорт амалга оширилган бўлса, бу йил бу кўрсаткични 5 млн. долларга етказиш режалаштирилган.
Вилоят ҳокими тадбиркор билан суҳбат давомида корхонани янада ривожлантириш, маҳсулотларни қадоқлаш жойини ҳам очиш кераклиги бўйича тавсияларини берди.
Шу жойда “Бўстон” ва “Янгиқўрғон” МФЙ ҳудудида жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган мевани қайта ишлаш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram