Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ КЎПАЙТИРИЛИБ, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
2024-02-27 12:55:46 782
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Бешариқ кабел” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилган кабел ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.
Ушбу корхона тожикистонлик сармоядорларнинг 1 млн. доллар инвестиция киритиши ҳисобига 2023 йилнинг 2-чорагида фойдаланишга топширилди, 20 та янги иш ўринлари яратилган. “Great Amirkhon CABLE” бренди остида чиқарилаётган кабел маҳсулотларини Қирғизистонга етказиб бериш бўйича ҳам келишувлар олиб борилмоқда.
Кейинги манзилда “Водий наслли парранда” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Боҳиржон Турдалиев томонидан “Ватан” МФЙда амалга оширилаётган паррандачилик лойиҳаси кўздан кечирилди.
Бу ерда Германиянинг “Хелман” компаниясидан замонавий жиҳозлар олиб келиниб, 90 мингдан зиёд парранда парвариш қилиниб, улардан 97 фоиз тухум олинмоқда. Шунингдек, жорий йил апрель ойида яна 90 мингдан зиёд паррандани парвариш қилиш имконини берувчи янги лойиҳа ишга туширилади.
“Абдураззоқ” ота МФЙ ҳудудида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда маҳалладаги 25 нафар аёллар иш билан таъминланган. Бу ерда асосан эркак ва аёллар учун футболкалар тайёрланади. Йилига 200 миллион сўм даромад олинмоқда.
Вилоят ҳокими марказ раҳбари Жасурбек Қурбоновга хоналарни кенгайтириб, замонавий тикув дастгоҳларини ўрнатиш ҳисобига иш ўрнини кўпайтириш ҳамда маҳсулотларни бренд остида сотувга чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу куни “Дружба ун комбинати” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ҳам бориб кўрилди.
2-босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳа учун 11,5 млн. доллар хорижий инвестиция йўналтирилган. 1-босқичда ун ишлаб чиқарилади. Ҳозирда қурилиш ишлари якунига етган. Туркиядан технологиялар келтирилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа жорий йил апрель ойида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 150 та иш ўрни яратилади.
2-босқичда эса ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтирилиб, макарон ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳа 2025 йил якунида ишга тушади.
Ҳар бир лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатда бўлган вилоят ҳокими лойиҳаларни тезлаштириш, янада кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram