Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚ ТУМАНИНИНГ ТОЖИКИСТОН БИЛАН ЧЕГАРАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН “АНДАРХОН” САВДО-ЛОГИСТИКА МАРКАЗИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-02-27 13:12:18 937
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнида барпо этилаётган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Савдо-логистика маркази қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Маълумки, 2023 йилнинг март ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида мазкур Савдо-логистика маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйилган эди.
Мазкур Савдо-логистика маркази 6 гектар майдонда жойлашиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа қурилишига 86 млрд. сўм миқдорида маҳаллий инвестиция киритилиши режалаштирилган. Мажмуадан 200 та савдо дўконлари, меҳмонхона, банк, логистика маркази ва кафе-ресторанлар жой олиши белгиланган. Савдо-логистика маркази ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдо дўконларига жойлаштирилади ҳамда савдо алоқаларига кенг имкониятлар яратилади. Бу жойда хизмат кўрсатиш соҳасида минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
“Собиртепа” массиви ҳудудидаги ушбу Савдо-логистика марказининг қурилиши икки қўшни давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш учун муҳим пойдевор бўлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram