Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚДА ГУЛЧИЛИК ЖАДАЛ РИВОЖЛАНАЁТГАН БИЗНЕСГА АЙЛАНМОҚДА
2024-02-27 13:26:19 4061
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бешариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Дўстлик” МФЙ ҳудудида Шуҳратжон Хўжақулов хонадонидаги иссиқхонада етиштирилаётган турфа гуллар билан танишди.
Шуҳратжон Хўжақулов хонадонидаги 10 сотих майдонда 510 миллион сўм маблағ сарф этиб, иссиқхона барпо этди. Бугун ушбу иссиқхонада 100 хилдан ортиқ гул кўчатлари парвариш қилинмоқда. 20 нафар маҳалладошлари иш билан таъминланди.
2023 йилда 6 сотих жойда етиштирилган гул кўчатларидан 300 миллион сўм соф даромад олинди. Гуллар вилоятлар билан бирга қўшни Тожикистонга ҳам етказиб берилмоқда.
Хонадонидаги озгина майдонда одамларни ишли қилиб, даромад топаётган хонадон эгаси фаолиятини юқори баҳолаган вилоят ҳокими, барча шаҳар ва туманлардан келиб, тажриба ўрганиб кетишлари бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram