Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БЕШАРИҚДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-02-27 13:55:48 912
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги 60-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш жараёнлари билан танишди.
Ушбу мактабда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, турли йўналишларда машғулотлар олиб борилади. Мисол учун пазандачилик йўналишида 52 нафар, ўйинчоқлар ва буюмлар ясаш йўналишида 58 нафар, тикувчилик йўналишида 54 нафар ҳамда ахборот технологиялари соҳасида 91 нафар ўқувчилар устозларидан маҳорат сабоқларини олишмоқда.
Вилоят ҳокими устозлар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Ўқувчилар учун қўшимча хоналар ташкил этиш ва зарур шароитларни яратиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
"Маърифат" МФЙ ҳудудида жорий йилнинг январь ойида “Мансурхон сифат текс” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди. Тадбиркор Мансуржон Мамажонов ташаббуси билан лойиҳа қиймати 2 млрд. сўм бўлган ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 40 та янги иш ўринлари яратилди. Шу йил давомида фаолиятни янада кенгайтириш ҳисобига иш ўринлари сонини 100 тага етказиш режалаштирилганлиги маълум қилинди.
Вилоят ҳокими маҳсулотлар билан танишар экан, алоҳида бренд асосида сотувга чиқариш кераклигини қайд этди.
"Қияли" МФЙда 2024-2025 йилларда ишга туширилиши режалаштирилаётган “Сариқамиш” кўли ҳудудида овчилик ва экотуризмни ташкил этиш лойиҳа таклифи ҳам бориб кўрилди.
Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. 50 мингдан зиёд туристларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 15 турдан зиёд ёввойи қушлар ҳамда 20 дан зиёд балиқ турларини кўпайтириш, сунъий кўл, кўл бўйи котежлари, скутерда сузиш майдонлари ҳамда пляжлар барпо этиш имкониятлари пайдо бўлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram