Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИК: ФУРҚАТ ТУМАНИДА ТЕКСТИЛЬ СОҲАСИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2024-02-27 21:43:53    983

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга бугун Фурқат туманида бўлди.

Вилоят раҳбарлари Фурқат тумани маҳаллаларида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечиришди.

Ўрганишлар жараёнида текстиль соҳаси Фурқат тумани иқтисодиётининг асосий драйверларидан бирига айланиб бораётгани кўзга ташланди. Қатор корхоналарда тадбиркорлар билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, уларнинг электр энергияси линияси тортиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда янги дастгоҳлар сотиб олиш учун банк кредити ажратиш каби мурожаатларини тезкор ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Тумандаги Томоша МФЙ ҳудудидаги “Баркамол авлод” болалар мактабига қарашли бўш турган бинода россиялик тадбиркор Албузар Мухаммед Кхиро томонидан лойиҳа қиймати 300 минг доллардан зиёд тикувчилик цехи лойиҳаси амалга оширилмоқда. Аёллар халатлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган корхонада 100 та янги иш ўринлари ташкил қилинмоқда.

Ушбу МФЙ ҳудудида “Заҳро атиргули” хусусий корхонаси томонидан қиймати 2,8 млрд. сўмлик “Савдо ва хизмат кўрсатиш, тикувчилик цехи ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиб, бунинг натижасида маҳаллада яшовчи аёллар учун 50 та янги иш ўрни шакллантирилди.

Навбаҳор МФЙда бўш турган тантаналар уйида лойиҳа қиймати 2,5 млрд. сўмга тенг бўлган, 100 та янги иш ўрни яратилган “Тикувчилик цехи ташкил қилиш” лойиҳаси амалга оширилди.

Эшон МФЙ ҳудудида “Хосият Хумо” МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонасида 40 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, корхона қошида касбга ўқитиш маркази ҳам фаолият олиб бормоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram