Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФУРҚАТ ТУМАНИДАГИ 37-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЎҚУВЧИЛАР 10 ТА ЙЎНАЛИШДА КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА
2024-02-27 21:56:08 733
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фурқат туманидаги 37-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу таълим муассасаси фаолияти билан танишди.
Мактабнинг бўш турган биноларидаги хоналарда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларга маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган асаларичилик, мева-сабзавот етиштириш, пайвандчилик, мебелсозлик, сантехника устаси, косибчилик, пазандачилик, тикувчилик каби 10 та касб-ҳунарга ўргатиш тўгараклари йўлга қўйилган.
Шунингдек, 33 нафар малакали устозлардан таълим олаётган ўқувчилар турли кўрик-танлов, мусобақа ва беллашувларда энг яхши натижаларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, мактаб жамоаси кетма-кет икки йилдан бери “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Мактаб битирувчиларининг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи сўнгги уч йилда доимий 85 фоиздан юқори бўлиб келмоқда.
Фарғона тажрибаси сифатида муассасада синов тариқасида Япония таълими тажрибасини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам тизимли ташкил этилгани кўзга ташланди.
Мактаб ҳудудига ёнғоқ, бодом ва манзарали дарахт кўчатлари, аввал ўзлаштирилмаган 24 сотих ер майдони обод қилиниб, олий навли узум кўчатлари экилган. Шунингдек, 9000 тупдан ортиқ Қрим соснаси, 6000 туп атиргул кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram