Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФУРҚАТ ТУМАНИДАГИ АМАЛГА ОШИРИЛГАН ҲАМДА РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-02-27 22:12:12    813

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фурқат туманидаги ўрганишлари давомида бугун Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган “Темирйўлчи” КСЗда “Мастона бўстони” МЧЖ томонидан амалга оширилган, қиймати 44 млрд. сўм бўлган “Ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳасини кўздан кечирди.

Лойиҳанинг 2023 йил август ойида ишга туширилиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Ўтган йилнинг қисқа даврида Афғонистонга қарийб ярим миллион долларлик ун маҳсулоти экспорт қилган.

Вилоят ҳокимига “Мастона бўстони” МЧЖ томонидан амалга оширишга киришилаётган, қиймати 7 млн. евро бўлган “Клейковина ва спирт ишлаб чиқариш” лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилади, йиллик қўшимча 230 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Вилоят ҳокими шунингдек, ушбу кичик саноат зонаси ҳудудида “Гулар Азиза” МЧЖ ҚК томонидан амалга оширишга бошланган, қиймати 500 минг доллар бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун “Пластмасса яшиклари ишлаб чиқариш” лойиҳасини кўздан кечирди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 50 та янги иш ўринлари шаклланади, йиллик 2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳа ташаббускорининг банк кредити ажратиш кечикаётгани борасида вилоят ҳокимига мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Вилоят раҳбарига шунингдек, Ғунча МФЙ ҳудудида “Авилон Шўхай” МЧЖ томонидан режалаштирилаётган, қиймати 12 млрд. сўмлик “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Қисқа муддатларда ишга тушириш режалаштирилаётган ушбу корхонада 250 та янги иш ўрни яратилади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram