Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-02-27 22:25:50 997
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фурқат туманидаги Янги МФЙ ҳудудидаги “Turon odob-ilm” хусусий умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.
10 млрд. сўм маблағ сарфланиб, халқаро талаблар асосида 2022 йилда бунёд этилган 350 ўринли ушбу таълим масканида ўқувчиларга сифатли умумтаълим бериш билан бирга хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилади. Ўқувчилар учун 3 маҳал озиқ-овқат таъминоти, мактабга қатнаш учун махсус транспортлар, узоқ масофада яшовчи ўқувчилар учун 144 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.
Вилоят раҳбари ўқувчилар, педагоглар ҳамда мактаб раҳбарияти билан мулоқот қилди, ўқув ҳамда қўшимча машғулотлар жараёнларида иштирок этди.
Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари шунингдек, Фурқат тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли янги замонавий терапия бўлими биносини тантанали фойдаланишга топшириш тадбирида ҳам иштирок этдилар.
Бюджет маблағлари ҳисобидан 4,1 млрд. сўм сарфланиб барпо этилган 40 ўринли янги бинода йилига 3200 нафар кардиологик, эндокринологик, неврологик ҳамда ички касалликлар билан оғриган беморларга стационар шароитда сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram