Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗНИНГ ЭНГ ЙИРИК ХОРИЖИЙ САРМОЯДОРИ ЯНГИ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-04-19 22:13:43    5267

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида жойлашган “Фарғона ясин қурилиш моллари” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбарлари Гуан Жонг Ву ҳамда Эркин Маҳмудовларни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятига 200 миллион доллардан зиёд тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритган Хитойнинг “Shaanxi Xiangsheng Industrial Group Co. Ltd” компанияси томонидан ўзи ҳаммуассислигидаги “Фарғона ясин қурилиш моллари” корхонасига чегарадош ҳудудда қуввати 500 МВтлик қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Фарғона ясин қурилиш моллари” корхонаси томонидан вилоятимизда замонавий қурилиш материаллари кластери ташкил этиш, шунингдек, қурилиш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Янги Ўзбекистонга, юртимизда бўлаётган ислоҳотларга бўлган катта ишончи ҳамда амалга ошираётган лойиҳалари учун Гуан Жонг Вуга миннатдорчилик билдирган вилоят раҳбари, кўзда тутилаётган янги лойиҳаларни ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram