Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ САФИДА ПАРИЖ-2024 ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН ФАРҒОНАЛИК ФУТБОЛЧИЛАР ҲАМДА “НЕФТЧИ” АЪЗОЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
2024-05-13 11:05:56 7297
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон терма жамоаси сафида Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, жамоамизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшган фарғоналик футболчилар ҳамда “Нефтчи” аъзолари билан учрашди.
Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида Ўзбек футболи савияси йилдан йилга ошиб бораётганини қайд этган вилоят ҳокими, Қатар майдонларида кўрсатилган ёрқин ўйинларда фарғоналик футболчиларнинг ҳиссаси ҳам борлиги вилоятимиз футбол мухлисларига фахр ва ифтихор туйғулари бахш этганини таъкидлади. Бунинг учун футболчиларга миннатдорчилик билдирган вилоят ҳокими, ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида ҳам муваффақиятлар тилади.
Вилоятимизда туғилиб ўсган футболчилар – дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев (Марғилон, “Олимпик”), ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Риштон, “Пахтакор”), ярим ҳимоячи Диёр Холматов (Марғилон, “Пахтакор”), ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев (Данғара, “Олимпик”), шунингдек, “Нефтчи” жамоаси аъзолари – Жасур Жалолиддинов ҳамда Ҳусайн Норчаевга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда 50 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram