Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИБРОҲИМЖОН ҲАЛИМБЕКОВ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ДИРЕКТОРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2024-06-12 12:43:34    1409

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ҳалимбеков Иброҳимжон Турсунович вилоят телерадиокомпанияси директори этиб тайинланди.

Иброҳимжон Ҳалимбеков 1973 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда “Фарғона ҳақиқати” газетасида бошлаган.

1997-2012 йиллар давомида Фарғона ва Андижон вилоят телерадиокомпанияларида, 2012-2022 йилларда соҳанинг республика ва вилоятдаги турли идораларида раҳбарлик вазифаларида фаолият олиб борган.

2022 йилдан буён вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Вилоят телерадиокомпанияси директори лавозимида ишлаб келган Баҳромжон Обиджонов вилоят ҳокимлигининг “Янги Фарғона” - “Новая Фергана” газеталари бош муҳаррири сифатида фаолиятини давом эттиради ва у масъулиятли вазифага муносиб кузатиб қўйилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram