Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҲУДУДИЙ ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2024-06-13 16:15:45    1423

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Фарғона шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Пўлатов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов, Хуршиджон Аҳмедовлар иштирок этдилар. Тадбирда шунингдек, қўшни Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳри мэри Асилбек Маткаликов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам қатнашдилар.

Саноат ярмаркаси очилишида сўз олганлар томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноатни ҳам тармоқлараро ривожлантириш, ҳар бир тармоққа алоҳида қарор ва имтиёз, маблағлар ажратиш, қолаверса, саноат кооперациясини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, иқтисодиёт ривожининг асосий омили бўлаётгани қайд этилди.

Шунингдек, қўшни Қирғизистондаги имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар учун манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилгани, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтиришдан иборат эканлиги таъкидланди.

Саноат ярмаркасида ҳам ўзаро манфаатли ва фойдали келишувлар бўлишига, янги лойиҳалар, ғоялар туғилишига тилак билдирилди.

Меҳмонлар ярмаркада вилоятлардан ташриф буюрган 200 дан зиёд тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш материаллари, кимё саноати, электротехника, автомобилсозлик корхоналари маҳсулотлари ва вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа саноат маҳсулотлари намуналари, ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулотлар ҳамда истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Фарғона вилояти Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси эртага, 14 июнь куни ҳам давом этади.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram