Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗ ПИЛЛАКОРЛАРИ РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДИ

×

 2024-06-14 14:26:15    1371

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти пиллакорлари томонидан бу йил 46 минг 436 қути ипак қурти парваришланди, 2 минг 795 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштирилиб, режа ортиғи билан бажарилди.

Ёзёвон, Бувайда, Бешариқ тумани пиллакорлари биринчилардан бўлиб маррага етиб келдилар. Ўртача ҳосилдорлик 60,2 кг ни ташкил этмоқда.

Ҳар бир килограмм пилла ҳосили учун бу йил 35 минг сўмдан тарози устида нақд пул тўлаб берилди. Эътиборлиси, дастлабки мавсумда соҳада 15 минг 183 нафар доимий, 89 минг 789 нафар мавсумий, жами 104 минг 972 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Хом ашё базасини яратиш мақсадида 12 минг 250 дона тут кўчатлари экиш режалаштирилган, баҳорги мавсумда 7 минг 370 туп тут кўчатлари экилган бўлса, 4 минг 880 туп тут кўчатлари куз мавсумида экилади.

Айтиш жоиз, вилоятда ишсиз ёшларни доимий иш ўрни билан таъминлаш, оилалар учун қўшимча даромад манбаи яратишда пиллачилик муҳим ўрин тутади. Йил мобайнида 2-3 марта ипак қурти боқиш натижасида йиллик меҳнат стажига эга бўлиш мумкинлиги йил сайин пиллакорлар сафи кенгайишини таъминламоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram