Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАЛИК БОКСЧИЛАР ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИ ОЛТИН МЕДАЛЛАРИ САРИ ЗАФАРЛИ ЮРИШЛАРНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДАЛАР
2024-08-02 09:46:25 1857
Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича мусобақаларида иштирок этаётган фарғоналик боксчилар Олимпиада олтин медаллари сари зафарли юришларни давом эттирмоқдалар.
Йигитларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Лазизбек Мулложонов (-92 кг) илк босқичда италиялик Азиз Муҳиддинни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Лазизбек чорак финалда 2021 йилги жаҳон чемпионатининг финалчиси, бразилиялик Кено Мачадога қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди. Бу ғалаба билан Лазизбек Мулложонов Париж Олимпиадасининг камида бронза медалини нақд қилиб қўйди.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) ҳам Олимпия ўйинларидаги дебют жангини муваффақиятли ўтказди. Мисрлик Омар Элавадига қарши рингга кўтарилган юртдошимиз ўзининг кучли ва аниқ зарбалари қаршисида рақибини 5:0 ҳисобида ожиз қолдирди. Энди у 3 август куни ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Олимпия ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Ҳамюртимиз дастлабки учрашувда АҚШ вакили Морелле Маккенега қарши рингга кўтарилиб, ажойиб ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун 3 август куни рингга чиқади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram