Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 2 ТА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ (НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ) ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2024-08-02 15:18:10    1664

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 2-танлови эълон қилинган эди.

2024 йилнинг 31 майдан 1 июлгача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича жами 11 та грант лойиҳалар топширилди.

Булардан 10 та лойиҳа ННТ вакилларидан, 1 та лойиҳа ОАВдан келиб тушган.

Мазкур лойиҳалар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Хакамлик судлари Ассоциацияси вилоят ваколатхонасининг “Коррупция – жамият тараққиётининг кушандасидир” лойиҳаси (70 млн. сўм), вилоят хотин - қизлар тадбиркорлик ўқув марказининг “Бир кунлик мехнат билан шуғулланувчи хотин-қизларни меҳнатини ҳимоя қилиш мақсадида уларни расмий бандликка жалб қилишнинг афзалликлари, ҳуқуқий имтиёзлари, ўзини ўзи банд қилишда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Менинг молиявий саводхонлигим” лойиҳаси (70 млн. сўм) ғолиб деб топилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра, вилоят Жамоат фонди томонидан 2 та давлат гранти лойиҳаси учун 140 млн. сўм маблағ ажратилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram