Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
2024-08-02 16:44:02 1819
Маълумки, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан 2024 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилинган эди.
Буюртманомада - Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси, 105-уйда ташкил қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”лари биносини замонавий электрга мослаштирилган қайта тикланувчи энергия манбаси қуёшли панелларни ўрнатиш орқали “Қуёшли ННТ уйи”га айлантириш мақсад қилинган бўлиб, 2024 йилнинг 11 июнь кунидан 11 июль кунигача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича 1 та давлат буюртмасига лойиҳа топширилди.
Мазкур лойиҳа Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Якуний натижаларга кўра, Қишлоқ хўжалигида инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва инновацион технологияларни ривожлантириш Агроинновация жамғармаси вилоят ҳудудий бўлимининг “Қуёшли ННТ уйи” лойиҳаси ғолиб деб топилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра, вилоят Жамоат фонди томонидан жами 1 та давлат ижтимоий буюртмаси учун 300 млн. сўм маблағ ажратилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram