Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Грант танлови эълон қилинади
2024-08-21 10:55:39 552
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 3-танловни эълон қилади.
1. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий маданиятни юксалтириш.
- Аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, болаларнинг туғма касалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишини олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш;
- Аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини маҳаллалар, таълим-тарбия муассасаларида кенг тарғиб қилиш. Шунингдек, турли юқумли касалликларга чалиниш ҳолатларини олдини олишда, тиббиёт муассасалари билан ижтимоий шерикликни, ҳамкорликни йўлга қўйиш.
- Аҳоли ўртасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, қон донорлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш. Шунингдек, Фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли иштирокида донорлик акцияларини ўтказиш, оммавий ахборот воситалари орқали қон донорлиги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш.
2. Ҳудудларда ишсиз ёшларни аниқлаш, хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш.
- Ҳудудлардаги МФЙлар билан ҳамкорликда ишсиз ёшларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ва малакали хорижий тилларни ўргатувчи мутахассисларни жалб қилиш.
- Ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш юзасидан меҳнат дарсларининг амалий соатларига (Уста) мутахассисларни жалб қилиш орқали “Уста-шогирд” анъаналарини йўлга қўйиш.
- Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш, уларни янгича фикрлашга, кашфиётчилик қобилиятларини юксалтиришга, ахборот технологиялари бўйича янги ғоялар, таклифлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга йўналтириш.
3.Тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш ва атроф муҳитни яхшилаш.
- Қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлантириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- Сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ННТ ва фуқаролик жамиятининг институтларини жалб қилиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-февралдаги ПФ-6165-сонли “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги Фармонни ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ички туризимини янада ривожлантириш диққатга сазовор жойларни тарихий обидаларни асраб-авайлаш, келгуси авлодимизни хабардор қилиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.
- Фарғона вилоятининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларини видео тасвирга олиш, ҳар бир обект бўйича алоҳида видеороликлар тайёрлаш. Видеороликларни ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, расмий Телеграм каналлари орқали намойиш қилиш орқали зиёратчи-сайёҳларни жалб қилиш.
- Вилоятдаги барча зиёратчи-сайёҳларни қабул қилиш масканларни рўйҳатини шакллантириш, веб-мобил иловалар яратиш. Веб-мобил иловада зиёратчиларни масканларини кўриниши, қамрови, шароити, жойлашуви ҳамда қўшимча маълумотлар акс этган бўлиши лозим.
- Ҳудудлардаги аҳоли хонадонларининг санитария-эпидемиологик (гигеник) осойишталигини таъминлаш ва уй туризимларига мослаштириш юзасидан аҳолининг соғлом турмуш тарзини яхшилаш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.
5. Жамиятда тинчлик ва тотувлик ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни ахборот коммуникация технология имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда амалга ошириш.
- Ҳудудларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш юзасидан видеоролик, тақдимот ва буклетлар кўринишдаги маълумотларни интернет ва ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, машҳур маҳаллий вайнерлар ва блогерлар каналларида тарқатиш;
- Миллатлараро ҳамда конфессиялараро тотувликни таъминлашда Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
- Мамлакатимизда тақиқланган турли экстремистик, терорристик ташкилотлар, шахслар ҳамда ноқонуний диний мазмундаги материаллар тарқатишнинг салбий оқибатлари ҳақида 3-5 минутлик видеоролик ва видео материал, маърифий-тарбиявий ишлар бўйича учрашувлар ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этиш.
6. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш.
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, соҳадаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Ижтимоий шериклик соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш ва уларни тизимли равишда амалиётга татбиқ этиш бўйича экспертларнинг фикр-мулоҳозалари ва таклифларини муҳокама қилиш;
- ННТлар ва давлат органлари ўртасида мулоқотлар ўрнатиш борасида семинар тренинглар ўтказиш орқали эркин “Мулоқот майдончаси”ни ташкил қилиш.
Маълумот учун: Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамда ОАВларида ёритиб боришни йўлга қўйиш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2.Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “https://t.me/UzNNT_Fargona_viloyat” гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
7.Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотномаси.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 70 млн. сўмгача.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2024-йил 21-августдан 23 сентябргача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат) Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 2-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши сўралади.
Маълумот учун телефон: (93) 732-77-87, (99) 002-75-00.