Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚДА ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАСИДА ЮЗДАН ОРТИҚ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ
2024-08-31 13:40:09 760
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Олтиариқ туманида таълим ва тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ўнга яқин лойиҳалар фойдаланишга топширилмоқда.
2020 йили “Навоий” МФЙ ҳудудида фаолият бошлаган “Ўктам” хусусий тиббиёт муассасасида дастлаб 21 та иш ўрни яратилиб, 40 нафар бемор ётиб даволаниши ҳамда кунига 100 нафар беморда тиббий–диагностик таҳлиллар ўтказиш учун қулай шароитлар муҳайё этилганди. Давр талаби ва эҳтиёжи асосида вилоят ҳокимлигининг кўмагида муассаса фаолиятини янада кенгайтириш учун қўшимча кўп қаватли бино бунёд этилиб, ҳар куни 200 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда бир пайтнинг ўзида 150 нафар бемор ётиб даволаниши учун замонавий қулайликлар яратилди.
Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши олтиариқликлар учун мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.
Тантанали тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу каби эзгу ташаббуслар юртимизда “Инсон қадри улуғ” тамойили асосида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар самарасини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этди. Бу борада қулай тадбиркорлик муҳити яратиш, тадбиркорлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш доимий эътиборда бўлишини таъкидлаб, янги иш ўринлари яратаётган, оилаларни даромадли қилаётган тадбиркорлар катта куч эканлигини қайд этди.
Хусусан, тадбиркор Дилшод Каримов томонидан маҳалладаги бўш турган бинода замонавий тиббиёт клиникаси ташкил этилиб, 8,5 млрд. сўм маблағ сарфланди. Ўз навбатида тадбиркор давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастурида фаол иштирок этиш истагини билдиргани учун унга 3 млрд. сўм имтиёзли кредит берилди. Замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб–ускуналар сотиб олиниши учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 1,5 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.
Айни пайтда муассасада 100 нафар олий ва ўрта тиббиёт ходимлари томонидан 30 дан ортиқ сифатли ҳамда малакали тиббий хизматлар кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилган.
Меҳмонлар тиббиёт масканида яратилган шароитларни кўздан кечирди, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тадбиркорнинг лойиҳасини юқори баҳолашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг